"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Брентфорд" устидан қозонилган иродали ғалабадан (2:1) сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
“Мухлисларимиз учун жуда хурсандман. Улар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлайди, ҳатто ҳамма нарса бизга қарши бўлса ҳам. Улар биз билан қолади ва бизни қўллаб-қувватлайди. Бугун биз уларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Ўйлайманки, бу қўллаб-қувватлаш танаффусдан сўнг дарҳол яхшиланганимиз сабабларидан бири бўлди”, деди Тен Хаг BBC нашрига.