Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Денис Коростиченко: «Бизга «ғалаба кайфияти» етишмаётганди. Бугунги ғалаба бизга кўпроқ куч ва ишонч беради»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 21-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Қизилқум» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Биринчи навбатда ўзимизнинг ўйин тактикамиздан воз кечдик. Бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бунга сабаб мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз эди. Ҳозир бизга очколар жуда керак. Режамиз бугун амалга ошди.

— «Олимпик» иккинчи даврадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Бугунги ғалаба уч очкодан ташқари яна жамоангизга қандайдир фойда олиб келиши мумкинми? Масалан, таркибдаги футболчиларнинг барчаси ёш, улар бугунги ғалабадан руҳланиб кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйнашлари мумкин.

— Биринчи навбатда бу бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказади. Ҳар бир уч очко — қўшимча ижобий эмосиялар. Биз иккинчи даврда бошида ҳам сифатли ўйин намойиш этаётгандик, аммо ғалаба қозонмадик. Бизга «ғалаба кайфияти» етишмаётганди. Бугунги ғалаба бизга кўпроқ куч ва ишонч беради. Кейинги ўйинларимизга яхши таъсир ўтказади. Мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз бугун кўпроқ натижа учун ўйнашга мажбур қилди. Биз Суперлигада қолишни мақсад қилганмиз.

— Бугун қўлга киритилган уч очко туфайли жамоангиз мусобақа жадвалидаги зич жойлашган «Андижон», «Локомотив», «Бунёдкор», «Қизилқум»лардан ўтиб кетди. Бугун қўлга киритилган уч очко жон сақлаб қолиш учун етарли бўладими?

— «Қизилқум» билан мусобақа жадвалида ҳам ёнма-ён эдик. Шу сабабли бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эди. Кейинги турдаги рақибимиз «Андижон» ҳам мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда. Бу тўқнашувдаги очколар ҳам жуда қадрли бўлади. Албатта, битта ғалабанинг ўзи етишмайди, аммо бугунги ғалаба туфайли вазифамизни осонлаштириб олдик. Энди бизга бироз осонроқ. Олдиндаги бешта учрашувда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз.

— «Олимпик» футболчилар айрим вазиятларда тўпни ўзида кўп ушлаб юбораётгандек кўринди. Масалан, Абдуллажонов гол урган вазиятда ҳам дриблинг ишлатди. Футболчиларингиз кўпроқ тўпни ушлаб юбормаяптими?

— Бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳар бир футболчи нимага қодир эканлигини билади. Футболчилар ҳали ёш ва шу сабабли рақибни алдаб ўта оламан ёки чиройлироқ ўйнай оламан деб ўйлашади, лекин катта футболда оддийроқ қарор қабул қилиш кўпроқ фойда келтиради. Оддий пас орқали ўйнаш тезроқ фойда келтириши мумкин. Буларнинг барчасини ўрганиб чиқамиз ва бу устида ишлаймиз.

— Кейинги рақиб «Андижон» ҳам кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашни ёқтиради. Андижонликлар асосан қарши ҳужум орқали ўйнашлари ҳеч кимга сир эмас. Кейинги турда «Олимпик» бундай ноқулай рақибга қарши қандай услубда ўйнаши мумкин?

— Олдиндан бир нарса дейиш қийин. «Андижон» кеча «Металлург» билан ўйнади. Ушбу ўйинни кўриб чиқишим ва таҳлил қилишим керак. Кейин эса бир хулосага келишимиз мумкин.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 21:53, 20.10.2024.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.