"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛнинг 8-тури доирасидаги "Челси" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Олдинги ўйинларнинг кўпи қийин бўлган, аммо бу, эҳтимол, энг қийини эди. Ғалаба қозониш учун жуда қаттиқ курашишимиз керак эди.
Танаффусгача ҳисоб бизнинг фойдамизга 2:0 бўлиши мумкин эди. Бироқ, кейин гол ўтказиб юбордик, лекин яна кучайиб, иккинчи голни киритдик.
Қанчалик яхши жамоага дуч келсангиз, сизга шунчалик кўп характер керак бўлади. Премьер-лигада яхши рақиблар кўп, агар ғалаба қозонишни истасангиз, курашишингиз керак", - деди Слот BBC билан суҳбатда.