Кириш Регистрация

"Барселона" ярим ҳимоячиси Торре олти дақиқа ичида иккита гол урди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Пабло Торре "Севилья"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганидан кўп ўтмай иккита гол урди.

21 ёшли ярим ҳимоячи 76-дақиқада Ламин Ямал ўрнига майдонга тушди. 82-дақиқадаёқ Торре илк голини нишонлади, 88-дақиқада эса дубль қайд этиб, таблодаги якуний натижани қайд этди (5:1).

Шу кунгача Пабло Торре "Барселона" сафида 18 та ўйинда 2 та гол урган эди. Испаниялик футболчи 2022 йилнинг ёзида "Расинг"дан "блауграна" сафига қўшилганди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Жирона"да ижара асосида ўтказди.

Киритилди: 08:34, 21.10.2024.
Ўқилди: 1530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.