Гави жароҳатидан кейин майдонга қайтгани ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси ўтган ноябрь ойидан бери илк бор Ла Лига доирасида "Севилья" билан ўйинда (5:1) захирадан майдонга тушди.
"Узоқ вақтдан кейин қайтганимдан хурсандман. Мен бу лаҳзани узоқ вақтдан бери орзу қилардим.
Энг ёмони, жамоага ёрдам бера олмаганим эди. Унинг ўйинини ташқаридан кузатиш жуда қийин. Сиз ҳар бир дақиқадан завқ олишингиз ва уни қадрлашингиз керак. Мен ҳаммадан жуда миннатдорман.
Мен футбол ўйнашни жуда соғиндим. Ҳамма сизни севса, ўзингизни жуда бахтли ҳис қиласиз" - деди Гави.