"Ордабаси" футболчиси Жасурбек Яхшибоев узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин, деб хабар берди Meta-ratings.kz нашри.
Чимкентликларнинг энг яхши тўпурари "Тобол"га қарши ўйин якунида бош ҳакам Георгий Чеховскийни туртиб юборди.
Ҳакам ҳеч иккиланмай Яхшибоевга қизил карточка кўрсатди.
Энди КФФ Назорат-интизом қўмитаси кейинги йиғилишда ушбу воқеани кўриб чиқади. "Ордабаси" ўйинчиси учдан беш ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Яхшибоев учун мавсум якунланган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси жорий мавсумда КПЛда 9 та гол урди. "Ордабаси" 21 турдан кейин 39 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.