«Манчестер Юнайтед»нинг янги футболчиси Нуссайр Мазрауи элит автомобиль сотиб олди.
Марокаш терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси ёзги трансфер ойнасида «Бавария»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Нуссайр 10 октябрь куни юрак уриши туфайли муолажа қилинган ва бир неча ҳафта ичида сафга қайтади.
"The Sun" нашрининг ёзишича, Мазрауи 200 минг фунт стерлингга "Bentley Bentayga S Black" сотиб олган.
Ёқилғи версияси максимал қуввати 550 от кучига эга 4,0Т икки турбо қувватли V8 двигатели билан жиҳозланган. 0 дан 100 км/соатгача тезлашиши 4,5 сонияда, максимал тезлиги эса 290 км/соатга етиши! мумкин.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед»да Маркус Рэшфорд, Бруну Фернандеш ("Bentley Continental GT" ва "Bentayga") ва Каземиро ("Bentley Bentayga") "Bentley"нинг юқори даражадаги моделларига эга.