Дитмар Хаманн Криштиану Роналдуни худбинлиги учун танқид қилди.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Миллатлар лигасида Шотландияга қарши ўйин (0:0) натижасидан ҳафсаласи пир бўлганини фаол билдирди.
“Криштиану Роналду фаолияти якунланаётганини ҳис қилмоқда ва шунинг учун ҳам Шотландияга қарши ўйинда шундай муносабатда бўлгандир.
Унинг нафси уни бугунги ўйинчига айлантирди. Аммо унинг Евродаги хатти-ҳаракатлари менга ёқмади - у ўз манфаатларини Португалия манфаатларидан устун қўйди.
Роналду Миллатлар лигасида бир нечта гол урди, аммо у жамоани кучлироқ қилмайди. Мураббийнинг таркиб танлашга қанчалик таъсири борлигини билмайман, бу катта муаммо.
Агар Криштиану Роналду фаолиятидаги 1000та гол ура олса, мен жуда ҳайрон бўламан, менимча, у бунчалик узоқ ўйнай олмайди", деди "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси.