Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Алехандр-Арнольдга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи, дея хабар беради CaughtOffside.
Манбанинг хабарига кўра, испан клуби 26 ёшли англиялик футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.
"Реал Мадрид" таклиф қилаётган келишув 2030 йилнинг ёзига қадар давом этиши кутилмоқда, футболчи йилига 14-15 миллион фунт маош олади.
Қайд этилишича, футболчининг агентлари "Ливерпуль" билан ҳам музокараларни давом эттирмоқда.
Олдинроқ RadioMarca ва Gol журналисти Рамон Альварес "Реал Madrid" Александр-Арнольд билан 2025 йилда эркин агент сифатида шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида ёзган эди.
2024/25 йилги мавсумда ҳимоячи клуб сафида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган.