Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Эдгар Гесс: «Иккинчи голни ура олмаганимиздан афсусдаман»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” – “Олмалиқ” (1:1) баҳси якунига етганидан сўнг майдон эгалари устози Эдгар Яковлевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ўйин қизиқ ҳамда тез кечди, бугун прессингга ҳам, қарши ҳужумларга ҳам, иштиёққа ҳам гувоҳ бўлдик. Биз иккинчи голни уришдан ташқари ҳамма ишни амалга оширдик. Фақат ғалаба қозона олмадик.

— Жамоа сардори Асрор Алиқуловнинг йўқлиги билиндими?
— Йўқ. Чунки Шавкат Раимқулов унинг ўрнини муносиб тарзда тўлдира олди.

— “Шўртан”ни бу ойда бирмунча қийин баҳслар кутиб турибди.
— Биз учун осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ўзимга ҳам тез-тез ўйин ўтказиш ёқади, чунки шундагина жамоани бир хил тонусда ушлаб туриш мумкин. Тақвимга қарасак, 31 май куни 10-тур баҳсини ўтказамиз. 11-тур учрашуви эса 20 июнга қўйилган. Орадан йигирма кун нима қиламиз, ҳайронман. Ўйлайманки, йил бошида тақвим тузилаётганда бу каби ҳолатларни албатта эътиборга олиш зарур.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 11:16, 12.05.2013.
Ўқилди: 3033 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик