Аргентиналик вингер, ҳозирда Лиссабоннинг "Бенфика" клубида тўп тепаётган Анхель ди Мария МЛСга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Журналистларнинг ёзишича, ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансферига "Интер Майами" қизиқмоқда. Бу клуб шарафини аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси ҳимоя қилади.
Ди Мариянинг Португалия топ-клуби билан тузилган меҳнат шартномаси келаси йилнинг ўрталаригача амал қилади.