Кириш Регистрация

Бернарду: "Премьер-лиганинг барча жамоаларини ҳурмат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Саутгемптон"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди. 

Англия премьер-лигасининг 9-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Саутгемптон”ни қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндан сўнг "шаҳарликлар" лигада пешқадамлик қилишмоқда, "авлиёлар" эса турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган.

"Биз Премьер-лиганинг барча жамоаларини ҳурмат қиламиз.

Мен бу мавсумда "Саутгемптон"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилдим ва бу жамоа ҳозиргидан кўра кўпроқ очкога лойиқ деб ўйлайман", - дея Силванинг сўзларини келтирмоқда City Xtra.

Киритилди: 21:32, 26.10.2024.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.