"Барселона" жуда ажойиб ҳафта ўтказди. Чемпионлар лигасида Ханс-Дитер Флик шогирдлари “Бавария”ни (4:1), Испания чемпионатида эса “Реал”ни (4:0) мағлуб этишди. "эл-класико"дан кейин "блауграна" устози ўз футболчиларига қўшимча икки кун дам берди.
"Мен келганимда, ўйинчилар энг яхши ўйин кўрсатиши мумкин бўлган муҳит яратмоқчи эдим. Улар ажойиб менталитетга эга. Энди биз уйга қайтиб, бу ғалабани нишонлашимиз мумкин. Мен футболчиларга қўшимча икки кун дам бердим!" - деди Флик журналистларга.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 3 ноябрь, якшанба куни ўз майдонида “Эспаньол”га қарши ўтказади.