Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Мендеш – 12 ёшли вундеркинд агенти

Баҳо:
+ | -

Вақтида Криштиану Роналду билан ҳам самарали ҳамкорлик қилган замонавий футболдаги энг илғор агентлардан бири Жорже Мендеш ҳаммани яна бир бора ҳайрат кўчасига етаклади.

Португалиялик корчалон воситачи бу сафар «Барселона» бағридаги энг ёрқин иқтидорлар қаторида тилга олинаётган Адам Каруални ўз томонига оғдирди шартнома асосида. Бунда ғайриоддий томони йўқ агар Мендешнинг янги мижози атиги 12 ёшда эканлиги инобатга олинмаса...

«Янги Марадона». Адам Германияда асли марокашликлар оиласида туғилган. У ҳозирда ўз тенгдошлари орасида энг истиқболли футболчи сифатида эътироф этилмоқда. «Барселона» U-13 жамоасида ўйнаётган Адамга «Янги Марадона» мақоми берилгани барчасини кўрсатиб турибди. Йигитча чиндан ҳам, нафақат имиджи, балки майдонда ҳаракатланиши ва дриблинг салоҳияти билан буюк аргентиналикни эслатиб юборяпти. Ҳаммасини тезда илғайдиган Жорже Мендеш эса вундеркинд билан шартнома тузишни пайсалга солгани йўқ. 

Топ футболиларга топ менежер. Жорже Мендеш бошқарувидаги Gestifute агентлик компанияси жаҳон футболининг ўнлаб сара юлдузлари билан ҳамкорлик қилаётганини қўшимча қилиш ўринли. Хусусан, Рубен Диаш, Бернарду Сильва ва Дарвин Нуньес айни пайт Мендеш мижозлари саналишади. Энди 12 ёшли Адам ҳам устамон агент қаноти остида. Бундан нима чиқишини эса вақт кўрсатади, албатта.

Д.Алимов тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 28.10.2024.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик