"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасини ўзгартириши мумкин.
Defensa Central хабарига кўра, улар франциялик ҳужумчини Англия Премьер-лигасида кўрмоқчи. "Ливерпуль" франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мерсисайдликлар раҳбарияти ҳужумчи учун "қироллик" клубига тахминан 150 миллион евро таклиф қилишга тайёрланмоқда.
Мбаппе келаси ёзда кетишга яқин бўлган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Килиан ўтган ёзда "ПСЖ"дан эркин агент сифатида "Реал"га ўтган эди. Ҳужумчи Мадрид гранди билан беш йиллик меҳнат шартномасини имзолади.