"Манчестер Юнайтед" душанба куни Эрик Тен Хаг жамоа бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди.
"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола бу борада фикр билдирди.
“Эрик тен Хаг учун жуда афсусдаман. У ўзини тутиши бўйича "Манчестер Юнайтед"ни энг юқори даражада кўрсатди.
Футболда ҳамма нарса доим натижага боғлиқ. Ҳар бир мураббий хавф остида бўлиши мумкин. У кучлироқ бўлиб қайтади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.