«Аякс» устози Франк Де Бурнинг айтишича, бир қатор еткачи футболчилар жамоани тарк этиши мумкин экан.
«Менимча уч футболчимиз жамоани тарк этади. Булар Тоби Алдерверелд, Кристиан Эриксен ва Сим Де Йонг. Уларни таркибимизда олиб қолишнинг иложи бўлмаса керак.
Шу ҳафтада Юрген Клопп менга қўнғироқ қилди ва чемпионлик билан табриклади. Бундан ташқари у мендан Эриксен ҳақида ҳам сўради. У Дания футболи намоёндаси ҳисобланади»,- дейди мураббий.