Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА. Чонбуридан олти медаль

Баҳо:
+ | -

Таиланднинг Чонбури шаҳрида енгил атлетика бўйича якунланган Осиё Гран-присининг иккинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин, 2 кумуш ва бир бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизматидан маълум қилишларича, қитъамизнинг йигирмага яқин мамлакатидан спортчилар қатнашган мусобақанинг найза улоқтириш баҳсида Бобур Шокиржонов олтин медалга сазовор бўлган. Иқтидорли спортчимиз найзани 77,51 метр масофага улоқтириб, асосий рақобатчилари – Хитой Тайпейи вакили Хуанг Шин Фенг ва хитойлик Жианг Хинг Юни ортда қолдирган.

Ядро ирғитишда қатнашган Григорий Камуля бронза медални қўлга киритди.

Хотин-қизлар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида шоҳсупанинг дастлабки икки поғонаси ўзбекистонлик енгил атлетикачиларга насиб этди. Умидли спортчимиз Дарья Резниченко 6,42 метр натижа қайд этиб, олтин, тажрибали атлетимиз Юлия Тарасова эса 6,15 метр натижа кўрсатиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Яна бир олтин медални Надия Дусанова қўлга киритди. У баландликка сакрашда 1,86 метр натижа қайд этди.

Тажрибали спринтеримиз Гўзал Хуббиева эса 100 метрга югуришда иккинчи ўринни эгаллади.

Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари 4 май куни Бангкокда бўлиб ўтган Осиё Гран-присининг биринчи босқичида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритган эди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 11:43, 13.05.2013.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик