Кириш Регистрация

«Пахтакор» мухлислари «Бунёдкор» стадионига киритилмади

Баҳо:
+1 | -

Афсуски, бугунга келиб, олий лига-2012да Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритган “Пахтакор” турнир жадвалида бор-йўғи 5-ўринда боряпти. Лекин бугун сайтга мурожат қилишимизга сабаб бу эмас. Хабарингиз бўлса керак, кеча Биринчи лига мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур чемпионат Ўзбекистон миқёсида ўтказилади ва ташкилий ишлар борасида олий лигадан қолишмаслиги керак, албатта шароитга қараб. Кеча жамоамизнинг 1994-1996 йилларда таваллуд топган футболчиларидан жамланган "Пахтакор-2" футболчилари сафарда "Бунёдкор-2" жамоаси билан беллашишлари лозим эди. Биз 40га яқин мухлислар янги "Бунёдкор" стадионига бордик, аммо...

Гап шундаки, ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтиши лозим экан. Тошкентдаги мухлисларга маълум, оз бўлсакда бу каби кичик дербиларда жамоамиз жонига оро кириб келганмиз. Аммо стадион қоровулхонасида бизга ўйинга киришга рухсат беришмади. Ҳатто, ўйинни ёритишга келган айрим журналистларга ҳам ичкарига киришга рухсат берилмади. Қандай қилиб Ўзбекистон чемпионати ўйинлари ёпиқ эшиклар ортида ўтиши мумкин? Ўзи шундоқ ҳам катталар ўртасидаги ўйинларга қизиқиш тушиб кетган. Ёшларда эса сал бўлсада "азарт" бор. Стадионга кириш учун жамоа бош мураббийи Сергей Лушандан рухсат олишимиз керак экан. Қандай сабабга кўра жамоа бош мураббийи рақиб мухлисларига стадионга кириш учун рухсат бериши лозим? Стадион маъмурияти Лушан ёки стадион директори ўринбосари Даврон (фамилиясини айтишмади)га телефон қилишимиз кераклигини айтишди. Биздан Мурод Исмоиловни номерини сўранг, Шуҳрат Раҳмонқуловни номерини сўранг, биз "Бунёдкор" ишчиларини номерини қаердан биламиз? Ўзингиз алоқага чиқиб беринг деган илтимосимизга "йўқ" деган жавобни олдик.

Бунга ПФЛ қандай қарайди. Бир тур аввал "Бунёдкор-2" Азамат Абдураимов шогирдлари билан ўйнаган эдилар. Бу ўйинда "Андижон" фан-клуби Нодир Туйчиев бошчилигидаги мухлислар ҳам стадионга киришда қийинчиликка учраганлар. Аммо кирганлар. Тўғриси водийдан битта шу ўйин учун келгандан кейин кирмасдан кетиш алам қилади. Аммо биз кира олмадик. Агар "Пахтакор" мухлислари тартибни сақлай олмасликлари билан ном қозонганларида бошқа гап эди. Ўзи шундоқ ҳам клубларимиз томонидан мухлисларни стадионга жалб этиш борасида ҳеч нима қилинаётгани йўқ. Аксинча тур сайин уларнинг сони камайиб кетаяпти. Айтинг, бундай ўзбошимчалик, бефарқлик, лоқайдликларга қачонгача йўл қўйилади? Бунақада футболимиз қачон ривожланади? Яна мухлисларнинг стадионга кам келишидан нолишади. Мухлисларга шу тақлидда бўлган муносабат бўладиган бўлса, ҳали-бери стадионларимизда мухлислар кўпаймайди.

Бир гуруҳ "Пахтакор" мухлислари

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу масалада Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ва "Бунёдкор" футбол клуби раҳбариятидан изоҳ кутиб қоламиз.

Киритилди: 15:38, 13.05.2013.
Ўқилди: 7775 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.