Кириш Регистрация

Де Йонг "Барса" асосий таркибига қайтади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг узоқ вақтдан буён илк бор асосий таркибда майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

Нидерландиялик футболчи тўпиғидан олган жароҳати туфайли апрелдан сентабргача майдонга тушмаган ва октябрь ойидаги ўйинларда у фақат захира ўйинида майдонга тушганди. Diario Sport хабарига кўра, Ханс-Дитер Флик якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг "Эспаньол"га қарши ўйинида ярим ҳимоячини биринчи дақиқалардан бошлаб майдонга тушириш ниятида. 27 ёшли футболчи учун бу унинг олти ойдан кўпроқ вақт ичида - 21 апрелдан бери илк асосий таркибда майдонга тушган ўйини бўлади.

Френки де Йонг ушбу мавсумда "Блауграна"нинг тўртта ўйинида қатнашиб, жами 100 дақиқани майдонда ўтказди.

Киритилди: 06:03, 01.11.2024.
Ўқилди: 1772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.