Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Александр Хомяков: «Ўзимиз юзага келтирган вазиятларда охирги паллада нимадир етишмасдан қолди»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» – «Андижон» (3:1) ўртасидаги учрашув якунига етганидан кейин матбуот анжумани уюштирилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

— Учрашув ҳақидаги умумий фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

— Албатта, ютқазиб қўйганимиз алам қилади. Ёмон ўйнадик. Натижа учун тўп тепдик. Биринчи голни керак бўлмаган ҳолатда ўтказиб юбордик. Вазиятни охиригача баҳолай олмаганимиз туфайли бурчак тўпидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ўзимиз юзага келтирган вазиятларда эса охирги паллада нимадир етишмасдан қолди. Аниқроғи, диққатни бир жойга жамлай олмадик. Кейинчалик очиқ футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бахтга қарши уринишларимиз зое кетди. Хуллас, рақиб жамоа ғалабага ҳаққоний эришди ва бу билан уларни табриклайман.

— Жамоангизнинг ўйин услуби ҳақида. «Андижон» аксар ҳолларда иккинчи рақам остида тўп суради. Юқорида айтиб ўтганингиздек, бугун шогирдларингиз очиқ-ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди. Нима, бу ўйланган режамиди ёки ўтказиб юборилган тезкор гол шундай ҳаракатланишингизга мажбур қилдими?

— Дарҳақиқат, тезкор гол ўтказиб юборишимиз мумкинлигини ўйламагандик. Биринчидан, рақибнинг учта ҳимоячи билан ўйнаши мумкинлигини тахмин қилгандик. Аммо бошланғич таркиб бизни бироз шошириб қўйди. Аммо шунда ҳам бўш келмадик ва асосий урғуни майдон марказини эгаллашга қаратдик. «Пахтакор»нинг муаммоли чизиқларини инобатга олган ҳолда шунга интилдик. Тўғриси, натижа учун ўйнаш охир-оқибат панд бериб қўйди. Рақибнинг голига жавоб қайтара олганимизда ҳаммаси бошқача кечган бўларди. «Пахтакор» билан очиқчасига ўйнашнинг ўзи таваккалчилик. Албатта, бизда ҳам бўш чизиқлар йўқ эмас. Керак бўлмаган гол пировардида қимматга тушди. Эҳтимол, ўйинчиларни алмаштириш чоғида ҳам айнан кимларни майдонга ташлашни тўғри баҳолай олмагандирман. Ваҳоланки, шу орқали вазиятдан чиқиб кетсак керак, деган фикр хаёлимни эгаллаб олганди.

— Жамоа иккинчи бўлимга худди толиққандек чиқди. Яна бир савол: Кубокдан кейин футболчиларда мотивация қолмадими?

— Мусобақа жадвалидаги ҳолатимизга қаранг: қанақасига мотивацияни йўқотган бўлишимиз мумкин?!  Аввало, чарчоқ ва муайян муаммолар қандай бўлса, ўшандайлигича қолган. Қаранг, ўта оддий ҳолатларда ҳам тўпни йўқотиб қўйяпмиз! Бизга аритмия етишмай қолмоқда. Тезкор ҳужумга ўтиш пайтида ҳам ана ўша аритмия бизга етишмаяпти. Шунингдек, тўп устидан назорат қилишни ҳам анча ўрганишимиз кераклигини сезиб турибмиз. Бахтга қарши кўпинча бир хил хатоларга йўл қўйяпмиз. Тўпни йўқотиб қўяётганимиз камлик қилаётганидек, шошма-шошарликка йўл қўйяпмиз. Бу эса навбатдаги хатоликларни келтириб чиқармоқда. Футболда темпни доимо оширишнинг иложи йўқ. Рақибга босим билан ҳужумлар ташкил этиш катта кучни талаб қилади. «Пахтакор» эса бундай вазиятлардан осонликча чиқа олди. Шунинг эвазига бўлса керак, биз назоратни қўлдан чиқариб юбордик. Мотивация қолмадими, деган гапга яна қайтадиган бўлсам, йўқ, қанақасига мотивацияни йўқотган бўлишимиз мумкин?! 

— Кубок соҳиби сифатида «Андижон» халқаро саҳнадаги ўйинларга тайёргарлик кўриши керак. Ҳозирги таркиб бунга тайёрми?

— Ҳали олдинда чемпионатнинг яна учта учрашуви турибди. Шунинг учун аввал бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўрайлик. Қолганини кейин гаплашамиз, майлими?

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:55, 01.11.2024.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.