"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Манчестер Юнайтед"га Рубен Аморимнинг бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида гапирди.
"Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман. Агар “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти шундай қарорга келган бўлса, буни тўғри деб ҳисоблаш керак.
Рубен ва унинг клубига муваффақиятлар тилайман. Ўйиндан олдин Руд Ван Нистелрой билан гаплашдимми? Йўқ, мен у билан гаплашмадим.
Якшанба куни ўйин олдидан уни маҳкам қучоқлаб оламан, қийин ўйин кутаман", деди Мареска ўйинолди матбуот анжуманида.