Франциянинг «Пари-Сен-Жермен» клуби президенти Носир ал-Халайфий «Реал» раҳбариятининг Карло Анчелотти билан алоқага чиққани рост эканини тасдиқлади.
«Бизни «Реал» каби даражамиз йўқ. Аммо бу ҳеч ким бизни ҳурмат қилмайди, дегани эмас. Бир неча кун олдин «Реал» бош директори Хосе Анхель Санчес мен билан алоқага чиқди. Биз жуда тез ва қисқа музокара олиб бордик»,
«Мен унга: «Агар сиз Карлони ўз жамоангизга жалб қилмоқчи бўлсангиз, уни биз билан яна бир йиллик шартномаси бор эканини билишингиз керак. «ПСЖ» билан шартномасини ҳурмат қилишингиз керак. Биз барча клубларни ҳурмат қиламиз, шу билан бирга бошқалардан ҳам шундай муоламани талаб қиламиз», дедим».
«У аввалига мендан узр сўради ва кейин Карло Анчелоттининг шартномаси шу йил ёзда ниҳоясига етади деб ўйлаганини таъкидлади. Мен унга яна бир йил шартномаси бор деб жавоб бердим. У эса «Реал» буни эътиборга олишини билдирди».
«Биз Карлони сақлаб қолишни истаймиз. Уни ҳамма яхши кўради. Футболчилар, мухлислар, мен ҳам. Мен уни Париждаги биринчи куниданоқ қўллаб-қувватлаб келганман. Сўнгги кунигача шундай қоламан. Мен оптимистик кайфиятдаман. У кетадими? Бу энди бизнинг муаммомиз», дея Халайфийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «L’Equipe» нашри.