«Рома» ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерс қачон сафга қайтиши маълум бўлди.
"Corriere Dello Sport" хабарига кўра, бельгиялик футболчи 4 ноябрь, душанба куни майдонда якка тартибда машғулотларни бошлайди. Алексис ноябрь ойи ўрталарида халқаро танаффусдан сўнг умумий гуруҳга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан»га тегишли Салемакерс сентябрь ойида «Женоа»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олганди.