"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Руд ван Нистелрой жамоанинг бўлажак мураббийи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Нидерландиялик ўз ватандоши Эрик тен Хаг ишдан бўшатилгандан сўнг вақтинча бош мураббий бўлди. Ван Нистелрой қўл остида "қизил иблислар" яна иккита ўйин ўтказади ва ноябрь ойининг иккинчи ярмида жамоани Рубен Аморим бошқаради.
"Мен Аморим билан яқинроқ танишишни интиқлик билан кутяпман. Рубен - Португалияда ўзини яхши кўрсатган иқтидорли ёш мураббий. У узоқ вақт давомида муваффақиятга эришди. Менинг асосий мақсадим клубга ёрдам беришда давом этиш", - дея жавоб қайтарди Ван Нистелрой.