«Рома» яқин келажакда Иван Юрични бош мураббий лавозимидан бўшатиши мумкин. "La Gazette Dello Sport" хабарига кўра, Рим клуби раҳбарлари аллақачон БААда «Шабаб Ал-Аҳли» билан ишлаётган Пауло Соуза атрофидагилар билан алоқага чиққан. Соуза учун товон пули тўлаш зарурлигини ҳисобга олиб, ҳозирча музокаралар тўхтатилган.
Айни пайтда «Рома» бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда. Бу рўйхатга Роберто Манчини, Фрэнк Лэмпард, Грэм Поттер, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри ва Эдин Терзич киритилган.
Айни вақтда «Рома» Италия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.