Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Рауль Гонсалес Арманистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон футбол федерацияси вице-президенти Армен Никогосян малум қилди.
«Номзодлар рўйхатида кўплаб мутахассислар бор, улар орасида Рауль ҳам бор», деди Никогосян Fast News нашрига берган интервьюсида.
Рауль 2015 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Ҳозирда у «Кастилья»га устозлик қилмоқда.