"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорни бир вақтда майдонда ўйнатиш қийинчиликлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иккала футболчи ҳам ҳужумнинг чап қанотида ҳаракат қилишни афзал кўради, шунинг учун Карло Анчелотти улардан бирини субоптимал ҳолатда жойлаштириши керак.
"Мен Мбаппени тўққизлик деб ҳисобламайман, уни вингер деб биламан. Муаммо шундаки, чап томонда унга ўхшаш Винисиус бор ва улар бир хил даражада.
Менимча, Винини марказга қўймаслик керак. Мбаппе энди "тўққизлик" эканлигини ва чап қанотни унутиши керак.
Улар тез-тез ўзгаришига тўғри келади, чунки Мбаппе чап қанотда ҳам жуда яхши, аммо энди у ҳужум марказида ўзини кўрсатиши керак", - деди Бензема.