"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Тедди Шерингем Руд ван Нистелройнинг келажаги ҳақида гапирди. Шерингемнинг фикрича, Рубен Аморим ван Нистелройни жамоасида қолдирмаслиги керак.
"Аморим ван Нистелрой билан хайрлашса, хато бўлмайди. Аксарият мураббийлар ўз ходимлари билан келишади, ван Нистелройнинг позицияси шу қадар кучлики, у ўз талабларини қўя олади. Менимча, янги мураббий бошидан бошлашни истайди ва клуб авваллари қандай бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай чалкашликларга дучор бўлишни истамайди', - деди Шерингем.
Хабарингиз бор, Руд ван Нистелрой Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилгач, “Манчестер Юнайтед"га вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаган эди.