Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Суперлига. «Локомотив» 90+11-дақиқада гол уриб, Самарқандда «Динамо»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 24-тури доирасида «Динамо» ва «Локомотив» ўртасидаги учрашув Самарқандда бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди, аммо танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Хислат Халилов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, чиройли гол муаллифи бўлди.

Баҳснинг 69-дақиқасида "Локомотив" футболчиси Кичин узоқ масофадан тўпни рақиб дарвозасига жойлаганди, аммо ҳакам ВАР ёрдамида бекор қилинди — офсайд.

Учрашувнинг асосий вақти тугашига 8 дақиқа қолганида Гашченков ҳисобни тенглаштирди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди ва унда "Динамо" кўпроқ ҳужум қилди. Унинг 1-дақиқасида Майконнинг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб юқорига кўтарилиб кетган бўлса, 6-дақиқада Кожо томонидан бош билан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

90+11-дақиқада эса "Локомотив" ҳужум ташкил қилди ва Жасур Ҳакимов бош билан ғалаба тўпини киритди.

"Темирйўлчилар" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 21 тага етказиб олишди. Жамоа тўғридан-тўғри Пролигага тушиб кетиш эҳтимолини деярли йўққа чиқарди.

Суперлига, 24-тур
"ДИНАМО" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:2
Голлар: Хислат Халилов (58) — Гашченков (85), Жасур Ҳакимов (90+11)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:38, 07.11.2024.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик