Адлет Барменқулов Қозоғистон футбол федерацияси (КФФ) президенти лавозимини тарк этишга қарор қилди, деб хабар беради Meta-ratings.kz.
У ўз қарорини бугун бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди. Барменқулов бу лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.
Айнан Барменқулов Станислав Черчесовнинг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши ташаббускори бўлган эди.