Уильям Галлас "Арсенал"ни ўз ўйинига ўзгартириш киритишга чақирди.
"Манчестер Сити" ва "Ливерпул"га қарши ўйинда «Арсенал» кўп ҳимояланди. Агар сиз катта жамоаларга қарши шундай ўйнасангиз, буни тушунаман.
Сиз бундай ўйинларда мағлуб бўлишни хоҳламайсиз ва уларнинг таркибида ажойиб футболчилар бор. Жуда мантиқий қарорга ўхшайди, тўғри.
Лекин ўтган мавсумда "Арсенал"нинг ўзига бўлган ишончини кўриб ҳамма хурсанд бўлди. У ҳеч кимдан қўрқмасди. Менимча, у ўзининг энг яхши футболини ўйнаши учун яна қўрқмаслиги керак.
Ритм ва назоратнинг етишмаслигини Эдегорнинг жароҳати билан боғлаб бўлмайди. Битта футболчи йўқлигида ўз футболингни кўрсата олмасанг, ўзингни чемпионликка даъвогар дея олмайсан.
"Арсенал"да маҳоратли футболчилар бор. Биз уларни ўйнашга мажбурлашимиз керак, улар жанг қилишлари кераклигини тушунишлари учун ҳам.
Чемпион бўлиш учун курашиш керак, иштиёқ керак. Сиз шунчаки мағлубиятларни унутолмайсиз", – деди Галлас.