Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Февзи Давлетов: «Адолатли натижа»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 24-тур ўйинлари давом эттирилди. «Сурхон» жамоаси бу тур ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун муҳим баҳс эди. Турнир жадвалида юқорига кўтарилиб, лидерлар қаторига қўшилиш имкониятини назарга тутганда дуранг натижа оғир ўйин бўлди. Адолатли натижа. Вазиятлар бўлди, фойдаланиш керак эди. Бундай имкониятлар доим ҳам бўлавермайди. Рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Шу сабабли бу учрашув қийин ўтди.

— «Сурхон» барқарорлик кўрсатмоқда – ўтган мавсум жамоа 6-ўринни эгаллаганди. Клуб раҳбарлари жамоа фаолиятига қанчалик қизиқиш билдирмоқда? Натижа уларни қанчалик қониқтирмоқда?

— Раҳбарият ҳар доим биз билан доимий алоқада. Бугун ҳам гаплашдик. Ўтган йили 6-ўрин бўлганди. Бу мавсумда юқорироқда бўлишга ҳаракат қиламиз. Бизда шу ўйинда ва олдинги учрашувда ҳам хатолар, йўқотишлар бўлди. Самарқандда ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Раҳбарият кўрсатаётган ўйинимиздан хурсанд. Мураббий хоҳлаган ўйинни йигитлар намойиш этишмоқда. Қайсидир беллашувларда ҳужумларда бироз бўшашдик, ҳужумчилар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Четлатишлар бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Ўйин ташкил этиш бўйича, менимча, бизда ҳаммаси жойида.

Майдонимизда реконструкция ишлари ниҳоясига етмаганлиги учун Самарқандда ўйнамоқдамиз. Кейинги йилдан Термизда уй учрашувларимизни ўтказамиз. Албатта, доим вазиятдан хабардор бўлиб турибмиз.

— Жамоани 7-ўриндалиги сизни қониқтиряптими?
— Натижа бўйича ҳа. Кубок баҳсида бироз омад келмади. Финалга чиқиш имкониятимиз ҳам бор эди, аммо айтганимдек, бироз омад етишмади.

— Суперлига якунланишига 2 тур қолди. Натижалардан қанчалик қониқяпсиз?
— Бизда тартибсиз ўйинлар ҳам бўлди. Шундай учрашувлардан хулоса қилиб бундай вазиятдан чиқиб кета олдик. Клубнинг мақсади ва ўйини бор. Бунинг учун янада кўпроқ ишлаш керак.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:08, 10.11.2024.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz