Кириш Регистрация

Александр Хомяков: "Ҳозирги вазиятимиз ташвишга соляпти"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 24-тур якунланди. "Андижон" жамоаси бу тур ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Бу учрашувдаги ғалаба кўп нарсани ҳал қиларди ва турнир жадвалида юқорига кўтарилиш имконини берарди. Шунинг учун ўйин оғир ўтди. Биргина хато ҳаммасини ҳал қилар эди. Рақиб жамоа тартибли ҳимояланди, қарши ҳужумлардан фойдаланди. Биринчи бўлимда иккита голли вазият бўлди, яхши ҳимоялангани учун биз ҳеч нарса қила олмадик. Учрашув охирида ҳужумда ўйнадик. Лекин голсиз баҳс бўлди. Ҳимояда ҳам эътиборли ҳаракатландик. Иккита вазият бўлди, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Менимча, дуранг адолатли натижа.

- Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олдилар?

- Қанотларда фаоллик етишмади. Ўртадан ҳужум қилиш хавфли эди. Икки зонада креативлик етишмади. Ўз ўйинларимизни ташкил қилиш учун футболчи алмаштирилиши кучайтира олди, дея олмайман. Захирадагилардан фойдаланган ҳолда вазиятдан чиқишни ният қилгандик. Уларга бу учрашув жуда муҳим эканлигини уқтиргандим. Бироқ ҳужумга ҳеч нарса қўша олмадик.

- Мавсум якунланиб боряпти. Андижон эса очко йўқотишда давом этяпти. Бу раҳбариятга, мураббийларга ва футболчиларга қандай таъсир кўрсатяпти?

- Албатта, бу вазият ҳаммани ташвишга солмоқда. Иккинчи даврада бор йўғи 7 очко жамғардик. Фақатгина битта ғалаба қозондик. Вазият ташвишга солмоқда, мухлислар, раҳбарият ва бизда ҳам шундай ҳолат. Ҳаракат қиляпмиз, ҳозирча ўхшамаяпти.

- Анчадан бери бошланғич таркибда ўйнамаётган Лука Згурский нима учун бугун асосий таркибда майдонга туширилди?

- Рақиб жамоа 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни таклиф қилди. Бўйдор ҳимоячилар. Згурскийга бундай ҳолатда ҳужумда фаолроқ ўйнаши учун кўрсатма бердик. Иккинчи сабаб, у машғулотлар жараёнида ўзини кўрсата олди. Унинг бўйдорлиги, ҳимоячиларга босим ўтказа олишини инобатга олиб, асосий таркибда ишонч билдирдик. Менимча, у ёмон ўйнамади. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак. Аммо уни ўйинига эътирозим йўқ.

- "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко келаси йили "Андижон" мураббийлар штабидан жой олади, деган миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик ҳақиқат?

Мендан сўраяпсизми? Менга бериладиган савол эмас. Бу тушунарли, натижа қониқтирмаяпти. Мавсум тугашини кутамиз. Раҳбарият қандай қарор қилади?! Левченко ҳақида биринчи марта эшитиб турибман.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:33, 11.11.2024.
Ўқилди: 1000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик