Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Ювентус" Погба билан музокара олиб борди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартномани бекор қилиш борасида музокаралар олиб борди.

Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар илғор босқичда. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчига ҳозирданоқ турли жамоалар фаол қизиқиш билдиришмоқда. Гап Премьер-лига, Саудия Арабистони ва Бразилия клублари ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг допинг учун дисквалификация муддати яқинда тўрт йилдан 18 ойга қисқартирилганди, 31 ёшли ярим ҳимоячи кейинги йилнинг март ойида ўйинга қайтиши мумкин. Шунга қарамай, "Ювентус" 2018 йилги жаҳон чемпиони билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.

Погба сўнгги бор майдонга 2023 йил 3 сентябрь куни расмий ўйинда, А Серия доирасида “Эмполи”га қарши ўйинда (“Ювентус” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган) майдонга тушган эди. Шундан сўнг, танада тестостерон метаболитлари топилганлиги маълум бўлди.

Киритилди: 09:04, 12.11.2024.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик