Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банкларининг спорт тарғиботчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан ўтказилган ўқув-семинарда Спорт вазири Адкҳам Икрамов иштирок этиб, тижорат банклари ходимларидан спорт синовларини қабул қилиш юзасидан ўзининг тавсияларини билдирди ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватётганлиги учун Марказий банк маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 5148-сон қарорига мувофиқ ҳар йили ноябрь ойида давлат идора ва ташкилотлари ходимларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари ходимларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш белгиланган. Шунга мувофиқ 15-30-ноябрь кунлари республика бўйлаб тижорат банклари ходимларидан спорт синовлари қабул қилинади.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида банкларда фаолият юритаётган спорт тарғиботчиларини фаолликга чақириб, спорт синовларини топшириб, энг яхши натижаларни қайд этган банк ходимлари муносиб рағбатлантирилиши, спорт синовларини қабул қилиш юзасидан мониторинг юритилиб, унинг натижаларига кўра, ходимлари фаол иштирок этган банк раҳбарлари ва спорт тарғиботчилари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишини маълум қилди.