«Реал» молиявий муаммолар туфайли бир нечта ўйинчини сотишга рози бўлиши мумкин, дея хабар берди "Relevo".
Қайд этилишича, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес молиявий муаммолар туфайли энди буни истисно қилмаяпти. Бу, хусусан, маҳаллий аҳолининг рухсат этилган шовқин даражасидан ошиб кетгани сабабли «Сантьяго Бернабеу»да концертлар ўтказиш тақиқлангани, Килиан Мбаппе харажати ва стадионни таъмирлаш билан боғлиқ.
Орельен Тчаменининг кетиш эҳтимоли кўпроқ. «Реал» таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган футболчилар орасида украиналик дарвозабон Андрей Лунин ҳам бор. Шунингдек, нашр Антонио Рюдигер, Федерико Вальверде, Эдуардо Камавинга, Родриго ва ҳатто Виниcиус Жуниор ҳам сотилиши мумкинлигини айтади.
Дахслиз ягона ўйинчи - Килиан Мбаппе. Француз ҳеч қандай шароитда ва ҳеч қандай пулга сотилмайди. Клубнинг унга ишончи қатъий.