Ла Лига президенти Хавьер Тебас ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» таркибида ўйнаган дастлабки ойлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Мбаппе ҳақида ҳамма: «Энди улар [«Реал»] бутун дунёни забт этади», деб айтарди. Аммо футбол бундай эмас. Улар мослашишлари керак, ахир барча тирик одам. Мбаппенинг келиши каби вазиятлар содир бўлиб туради», дея Тебаснинг сўзларини "Marca" келтирмоқда.