Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти Клаудио Раньерининг "Рома"га қайтиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
73 ёшли мутахассис ўз фаолиятини давом эттиришга ва "бўрилар"ни учинчи марта бошқаришга рози бўлди. Мураббий аллақачон Италия пойтахтига этиб борган, унинг тайинланиши тез орада расман эълон қилинади.
"Раньери у ерда ҳамма нарсани жуда яхши билади. Бу тўғри танлов. Ишонаманки, Клаудио "Рома"да муваффақият қозониш, вазиятни ўзгартириш ва соғлом муҳитни тиклаш учун нима керак бўлса, қилади", – деди Спаллетти Sky нашрига.
Клаудио Раньери римликлар бошқарувида истеъфога чиқарилган Иван Юричнинг ўрнини эгаллайди.