Жоао Палинья Португалия терма жамоаси сафида жароҳат олди.
29 ёшли ярим ҳимоячи мушак жароҳати туфайли Миллатлар лигасида Польша ва Хорватия терма жамоалари билан ўйинларни ўтказиб юборади. У "Бавария"га қайтади.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, футболчи тахминан уч ҳафтага сафдан чиққан. У "ПСЖ" (Чемпионлар лигасида), Дортмунднинг "Боруссия" (Бундеслигада) ва "Байер" (Германия кубогида) билан ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.