Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Дешам: "Хурсандчиликдан сакрамайман"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Исроил билан дуранг ҳақида гапирди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

"Плей-оффга чиқиш ягона ижобий нарсами? Ҳа, лекин биз яхшироқ ҳаракат қила олардик. Вақти-вақти билан тўхтаб қолган уюшган рақибга гол ура олмадик... Бизга самарадорлик етишмади, ўйинни ҳотиржам ва етарлича энергия билан бошлаган бўлсак-да, имкониятлар бўлди. Иккинчи бўлимда биз яхшироқ ҳаракат қилдик, аммо...

Исроилликлар вақтни атайин чўздими? Дарвозабон керакли нарсани қилди. Улар ҳимояда уюшқоқлик билан ўйнашди ва вақт ўтказишди... Бугун ҳатто бир соатлик соф ўйин вақти йиғилиб қолганми ёки йўқми, билмайман. Агар ҳисоб очганимизда, улар учун вазият бошқача бўларди. Бизда тўп бор эди, уни назорат қилдик, ўйин давомида уларда ярим имконият бўлди.

Йил бошидан бери 4 та 0:0 ҳисоби? Биз кетма-кет 3 та ғалабага эришдик. Ўз уйимиздаги 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг хурсанд бўлиб сакраб ўтирмайман, хоҳ Исроилга, хоҳ бошқасига қарши. Плей-оффга чиқишга келсак, бу биз қила оладиган иш", - деди Дешам.

Киритилди: 08:31, 15.11.2024.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.