Венгрияга қарши ўйинда (4:0) гол урган ва голли узатмани амалга оширган Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрис Миллатлар лигаси чорак финалида бўлиши мумкин бўлган рақиблар ҳақида фикр юритди.
«Мен ўз ҳаракатларимдан мамнунман, лекин биз вазиятлардан фойдаланишни яхшилашимиз керак деб ҳисоблайман. Баъзан биз ҳимояда ҳам жуда пассив ўйнаймиз, рақибларимизга тўпни тўсиқларсиз жарима майдонимизга етказиб беришларига йўл қўямиз.
Плей-оффда эҳтимолий рақиблар? Италия билан ўйнаш жуда яхши бўларди, ўтган йилги мағлубият учун улардан ўч олмоқчимиз. Ҳа, албатта, у ерда менинг клубдошларим ўйнашади, шунинг учун қизиқарли бўлади,» - дея Дюмфрисдан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.













