«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Виктор Линделёф жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида гапирди.
“Биз «Бенфика»да бирга ўйнадик ва мураббий сифатида у ҳақида кўп яхши гапларни эшитганман. Мен уни яна кўришдан хурсанд бўламан”, - деди швециялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Аморим аллақачон «қизил иблислар» сафида ишини бошлади.