Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Галлас: "Погбанинг АПЛга қайтишига ишонмайман"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм" клубларининг собиқ футболчиси Вильям Галлас "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг АПЛга қайтишига нима учун ишонмаслигини тушунтирди.

"Поль Погба Премьер-лигага қайтиши мумкинми? Мен бундай деб ўйламайман, чунки Премьер-лига жуда шиддатли футбол ва биз Погба узоқ вақт ўйнай олмаслигини биламиз.

У ўйнаш истагини кўрсатади ва эҳтимол жуда қаттиқ машқ қилади, аммо Премьер-лиганинг бутун мавсуми давомида кўп ўйин ўтказиш унга қийин бўлади.

"Арсенал" каби клублар Погбани олиб келишдан олдин икки марта ўйлаб кўришади. Агар Погба билан шартнома имзоласангиз, у бутун мавсумни жароҳатсиз ўтказмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди, айниқса 31 ёшда", - деди Галлас Goal билан суҳбатда.

Киритилди: 17:27, 18.11.2024.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик