Кириш Регистрация

Нима учун яна япон?

Баҳо:
+3 | -

Кеча Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйини ҳакамлари ўзгаргани тўғрисида хабар тарқалди. Аввалроқ тайинланган ҳакам машғулотларда жароҳат олганлиги сабаб, ўйинни Тожо Минору бошқариб борадиган бўлди.

Тушунмаяпман .Нима учун яна айнан япон ҳаками? ОФКда 40дан ортиқ давлат вакиллари бўлса, Жанубий Кореянинг ўз майдонидаги ҳал қилувчи ўйини нима учун энг яқин қўшниларига топширилмоқда? Бу ахир Ўзбекистоннинг Тошкентдаги ҳал қилувчи ўйинини қозоқ ҳаками бошқаради, деганику... Ҳар қанча уринсам ҳам япон ҳакамларини, боз устига, Жанубий Кореяга қарши ўйинимизни ҳалол бошқаришига ишонмаяпман. Бу ерда қинғир ишни “хиди” келяпти, майдон ташқарисида ҳам “ўйин” бошланганга ўхшайди. Узоққа бормайлик, ЖЧ2014 доирасида Корея ўз майдонида ўтказган охирги 4та учрашувга эътибор қаратамиз:

3-босқич, сўнгги учрашув. Жанубий Корея - Кувайт 2:0. Бош ҳакам: Юичи Нишимура, Япония!
4-босқич, Жанубий Корея - Ливан 3:0. Бош ҳакам: Масааки Тома, Япония!
4-босқчи, Жанубий Корея - Қатар – 2:1. Бош ҳакам: Юичи Нишимура, Япония!
4-босқич, Жанубий Корея – Ўзбекистон. Бош ҳакам: Тожо Минору, Япония!

Буни қандай тушуниш мумкин? Бу қанақа FAIR PLAY?

Юқоридаги учрашувларга тўхталсак, 3-босқичнинг охирги турида бўлиб ўтган Жанубий Корея - Кувайт ўйинини тўлиқ кўрганман (Спорт-ТВ олиб берган). Ўшанда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Кувайтни кейинги босқичга олиб чиқарди. Кувайт ўйинни зўр бошлаган тўпни назорат қилиш ва хавфли вазиятлар яратишда устунлик қилганди. Лекин Нишимура виждонини ичига ютган.5 0/50 вазиятларни ҳаммасида Корея фойдасига қарор чиқариб Кувайтни синдирган. Вазият шу даражага бориб етганки, Кувайт бош мураббийи Туфегжич Нишимурага эътироз билдириб яшил майдонга чиқиб кетган.
 
Жанубий Корея - Қатар ўйинининг 88-дақиқасигача кўрдик (Ўзбекистон-Ливан учрашуви бошлангани сабаб эртароқ тўхтатилганди), ҳисоб 1:1 эди. Биз кўрган 88-дақиқагача ўйинда узоқ тўхталиш бўлмаганди ва Қатар очко учун ҳалол ва мардонавор курашаётганди (симуляция ишлатиб вақтни ўлдирмаётганди). Лекин кейин маълум бўлишича учрашувга қўшиб берилган 7 (!)-дақиқада иккинчи голни ўтказиб, очкодан маҳрум бўлган. Нима сабабдаан Нишимура иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди? Ҳалигача тушунмайман.

Жанубий Корея термаси шундоқ ҳам кучли жамоа. Биз Кореяда ҳакамлар ҳам ёрдам беролмайдиган қилиб 2-3та гол фарқида ютишимиз мураккаб иш. Тенгма-тенг ўйнаб ютишимиз мумкин. Лекин ҳакамнинг озгина, айрим эпизодлардагина мезбонларга ён босиши ҳам Корея ғалабасига кифоя қилиши мумкин.

Айтганча, Тожо Минору. Гуанжоудаги Осиё ўйинларида Жанубий Корея - Ўзбекистон (3:1) учрашувини бошқариб борган. Ўшанда Иван Нагаевга кўрсатилган қизил карочка Кореянинг ғалаба қозонишига оз бўлса ҳам ёрдам берганди.

Лекин июнь ойида бўладиган ЖЧ саралаш баҳслари бутун Осиё ва ФИФАнинг назоратида туради. Умид қиламиз, ҳакамлар атайлаб бирор жамоага ён босишмайди. Насиб қилса, биз ЖЧга чиқиш вазифасини шараф билан уддалаймиз!

Дилшодбек Нурматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:48, 18.05.2013.
Ўқилди: 4496 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.