Баъзи польшалик мухлислар Португалиядан 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Пиотр Зелиньски ва Никола Залевскининг Криштиану Роналду билан бирга суратга тушишганидан норози бўлишди.
Зелиньскининг ўзи шов-шувга изоҳ берди.
"Никола билан бирга келиб, суратга тушишни илтимос қилдик, ҳаммаси шу. Ижтимоий тармоқларда нима бўлаётгани менга қизиқ эмас.
Мен учун Роналду тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Мен суратга олмоқчи эдим, буни қилдим. Нега бу беадаблик? Биз ютқаздик, лекин нима қилишим керак? Бурчакда яшириниш керакмиди? Мен шунчаки юриб, суратга тушдим.
Мен нотўғри иш қилдим деб ўйламайман", - дея Зелиньскининг сўзларини келтирмоқда Goal.