"Манчестер Сити" қиммат футболчи билан ўнг қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин.
"Шаҳарликлар" манфаатлари доирасида "Байер"да ўйнайдиган Жереми Фримпонг бор. "Football Insider" хабарига кўра, инглиз гранди нидерландиялик футболчига 34 ёшли Кайл Уокернинг потенциал узоқ муддатли ўринбосари сифатида қарайди.
Transfermarkt портали мутахассислари Фримпонгнинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.