Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Максим Шацких: "Ҳаёт тўхтаб қолмайди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 25-тур баҳсларига старт берилди. "Пахтакор" жамоаси бу тур ўз майдонида ОКМКни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бўм-бўш бўшлиқни тўлдириш қийин. Айниқса, мавсум сўнггида. Биринчи бўлимдаги имкониятларимиздан фойдаланганимизда, ўйин бошқача кечар эди. Улар стандартларга урғу беришини билар эдик
Кераксиз фол, узатма ва гол. Бу футбол. Ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди.

- Драган Черан ва етакчиларнинг майдонга чиқмагани сабаби нима?

Йўқ, футболчилар борасидаги саволлар менга эмас. Мавзу ёпиқ. Терма аъзоларига ўйнаш учун имкон бердик. Барчага пауза беришга ресурс етишмади.

- "Пахтакор"да 2 ой бўлмадингиз. Бу раҳбарият танловими ё ростан ҳам касалмидингиз?

Униси ҳам, буниси ҳам. Ижодкорона таътилда эдим. Енгил қайта ишга тушириш содир бўлди. Бироз касал ҳам эдим. Қўрқинчли нарса йўқ.

- Черан билан жанжал ҳақидаги миш-мишлар юрибди. Бу ростми?

Бу миш-миш холос. Мени яхши таниганлар, жанжалдан узоқ юришимни яхши билади. Жамоадаги бу ўзгариш менинг қарорим эмас. Агар бу менинг қарорим бўлганида, бошқачароқ йўл тутар эдим. Қандай эканлигини айта олмайман. Вақти келиб ҳаммасини билиб оласиз. Мен бирорта футболчи билан урушмаганман.

- Бу мавсумдан нималарни кутган эдингиз? Жамоа совринсиз қолди?!

Барчасини менинг бўйнимга илиб қўйманг. Йўқ пайтимда жамоани бошқармадим. Жамоани қайта ишга тушириш керак. Мавсум бошида вазифалар бошқа эди. Кейин у ўзгартирилди. Натижада системада муаммо пайдо бўлди. Келаси мавсумда бизга янги қон керак бўлади. Битта таркиб билан ҳар йили бир даражадаги футболни кўрсатиб бўлмайди. Кимдир кетади, кимдир келади. Янгилар келиши керак. Акс холда, қулай зонадаги футболчилар ўсишдан тўхтайди. Бу футболдаги энг ёмон нарса. Кейин уларни у зонадан олиб чиқиш қийин бўлади. Мавсум охирида керакли хулосаларни қиламиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 04:35, 22.11.2024.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.