Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Александр Хомяков: «Мен «Андижон» мураббийи бўлишимга қарамай, раҳбарият ҳозир бошқа мураббийлар билан ҳам музокаралар ўтказмоқда»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 25-тур ўйинлари давом эттирилди. «Андижон» жамоаси бу тур ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Жуда ҳам асабий ўйин. Бизга очко кераклигини жуда яхши билар эдик. Ишқибозларимиз олдида қарздор эдик. Уларни узоқ вақт давомида хурсанд қила олмадик. Ғалабадан хурсандман. Учрашувни жуда асабий бошладик, аммо яхшиямки рақибга кўп имкон бермадик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўз уйингдаги биринчи ва сўнгги баҳс жуда муҳим. Биз биринчи даврада биздан кўп нарса кутишга ўргатиб қўйдик. Бугун ғалаба қозонишни уддаладик.

— Негадир кайфиятингиз яхши эмас?
— Албатта, хурсандман. Бироз чарчаганман чоғи. Эмоция ҳам, куч ҳам қолмаган. Ич-ичимдан хурсандман.

— «Навбаҳор» билан ўйинга тайёргарлик кўряпсизларми?
— Албатта. Бу дерби. Унда бошқача ўйналади. Ўтган сафар уларни бироз хафа қилган эдик. Рақибларда медаллар учун курашиш имкони бор.

— «Андижон»ни тарк этадиган футболчилар ҳақида маълумот борми?
— Менда бу ҳақида маълумот йўқ. Ҳозир ҳаммаси миш-миш. Раҳбарият билан суҳбатлашиб, сўнгги қарорни қабул қиламиз.

— Келаси мавсум жамоада қоласизми?
— Мен жамоа мураббийи бўлишимга қарамай, раҳбарият ҳозир бошқа мураббийлар билан ҳам музокаралар ўтказмоқда. Демак улар менинг ишимдан қониқмаган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:36, 24.11.2024.
Ўқилди: 1468 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик