TEAMtalk хабарига кўра, Лондоннинг “Челси” клуби “Арсенал” билан бирга Александр Исак учун курашга қўшилган.
"Челси" яқинда "Ньюкасл"га Александр Исак бўйича сўров юборди, аммо "магпийлар" 25 ёшли ҳужумчиси учун камида 115 миллион фунт талаб қилади. Маълумки, "канонирлар" ҳам футболчини фаол кузатиб боришмоқда.
Аввалроқ TEAMtalk манбалари Исак доимий равишда Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ва совринлар учун курашадиган клубда ўйнашни хоҳлаётганини таъкидлаган эди.
Александр Исак жорий мавсумда “Ньюкасл” сафида барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.